КХДР пойтахтининг юз минглаб аҳолиси 1 январь, жума куни кечқурун Ким Ир Сен номидаги марказий майдонга йиғилди, у ерда улар учун Янги йилга бағишланган мушакбозлик уюштирилди, деб ёзади «ТАСС».
Кореяликлар мушакларни Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Иннинг хизматларини улуғловчи шиорларни баралла айтган ҳолда завқ билан томоша қилди. Пхеньянда кооперативларга тегишли чодирлар очилган бўлиб, у ерда ширин пахта, мева, музқаймоқ ва лимонад сотиб олиш мумкин.
Пхеньян марказий турар-жой мавзелари неонли рекламаларга бурканган. Шаҳарни байрам иллюминацияси, Янги йил табриклари туширилган ёрқин плакатлар безаб турибди. КХДРда байрамга бағишланган сувенир маркалари чиқарилди.
Изоҳ (0)