Сурия шимоли-шарқида жойлашган Қамишли шаҳридаги оссурийлар даҳаси марказида юз берган учта портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шаҳардаги иккита ресторанда портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Учинчи бомба унга қарата ўқ узилгандан сўнг портлаган. «Ал Майадин» телеканали маълумотларига кўра, портлашлар юз берган жой яқинида тўртинчи бомба топилган, сапёрлар уни зарарсизлантириш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)