Доғистоннинг Дербент шаҳридаги Нарин Қалъада отишмани уюштирган кимсаларнинг шахси маълум бўлди. Бу ҳақда минтақанинг ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, «Интерфакс» маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Отишмани ‘Жанубий тўда’ аъзолари — Ражап Исмаилов, Нариман Баширов ва тўда бошлиғи Абутдин Ханмагомедов уюштиргани тахмин қилинмоқда», — деди агентлик суҳбатдоши.
Манбанинг қайд этишича, учала иштирокчи ҳам 2015 йил 16 декабрда Доғистон жанубида ФВВнинг 3 нафар ходимини яраланишига олиб келган отишмага алоқадор.
Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь, чоршанбага ўтар кечаси Дербент шаҳридаги Нарин Қалъа ташриф буюрувчилари ўққа тутилди. Натижада 11 киши яраланди ва бир нафар чегарачи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)