Қутқарувчилар Россиянинг Волгоград шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлган бешинчи кишининг жасадини топди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий вакили Дмитрий Уланов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Жасади топилган шахс тахминан 73 ёшлардаги аёл эканлиги ва у портлаш рўй берган квартирада яшаганлиги айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар оиласига 1 миллион рубль берилиши, шунингдек, дафн этиш билан боғлиқ харажатлар қопланиши билдирилган.
Изоҳ (0)