Россия туроператорлари ассоциацияси вице-президенти Дмитрий Горин турк капитали бўлган туроператорларга қарши санкциялар жорий этилиши тизимдаги ҳолатни издан чиқариши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
30 декабрь, чоршанба куни Россиянинг туризм бўйича федерал агентлиги Туркия бизнеси билан боғлиқ 19 та юридик шахсни федерал рўйхатдан чиқарди. Бу қарор улар Россия ҳудудида туризм фаолияти билан шуғуллана олмаслигини билдиради. Улар орасида Coral Travel, Anex Tour, «Пегас Туристик» каби бир қатор фирмалар бор.
Изоҳ (0)