Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчукни «Биринчи бешталик» совринини олгани билан табриклади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар қилмоқда.
«Алексей Миранчукни Россиянинг энг яхши ёш футболчиси совринини олгани билан табриклайман», — деб Месси Facebook’даги саҳифасида россиялик футболчининг суратини жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, Adidas компанияси томонидан «Месси жамоаси» глобал фан-ҳаракатига старт берилган. Алексей Миранчук дунёнинг турли клубларидан саралаб олинган «Месси жамоаси»нинг илк ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)