Бир неча кун аввал The Guardian ҳамда Marca нашрлари томонидан «йилнинг энг яхши футболчиси»га айланган «Барселона» етакчиси Лионель Месси Google қидирув тизимида исми энг кўп қидирилган спортчига айланди, деб хабар қилади «Sports.uz».
Мессини 26 давлатда Google тизимида энг кўп маротаба қидиришган. Кейинги ўринни «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллади. Унинг исми 21 давлатда энг кўп қидирилган экан.
Миллий Баскетбол Ассоциациясининг «Лос-Анжелес Лейкерс» жамоаси аъзоси Коби Брайант Мўғулистонда энг кўп қидирилган спортчи бўлди. Бразилиялик ёш ҳужумчи Неймар эса Соломон оролларида Google’даги қидирув бўйича етакчи бўлди.
Турли давлатларда Google орқали энг кўп изланган спортчилар:
Германия – Мануэль Нойер (футбол)
Ирландия – Конор Макгрегор (UFC)
Камерун – Самюэль Это’O (футбол)
Коста-Рика – Кейлор Навас (футбол)
Того – Эммануэль Адебайор (футбол)
Уругвай – Луис Суарес (футбол)
Швейцария – Рожер Федерер (теннис)
Япония – Кеи Нисикори (теннис)
Изоҳ (0)