«Реал Мадрид» жамоаси ҳимоячилари Серхио Рамос ва Марсело ҳамда «Реал Мадрид» баскетбол клуби аъзоси Фелипе Рейес хайрия акциясида иштирок этди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
«Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган ушбу хайрия акциясида, шунингдек, «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этди. Акциянинг асосий мақсади ногирон болаларга бўлган эътиборни ошириш, уларга доимий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Мазкур хайрия маросимида Флорентино Перес ёрдамга муҳтож болаларга бўлган эътиборни ошириш, бу борада олиб борилаётган ва режалаштирилган ишлар борасида нутқ сўзлади.
Шундан сўнг маросимга келган болаларга совғалар тарқатилди ва улар «Реал Мадрид» аъзолари билан суратга тушди.
Изоҳ (0)