Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатув миссияси патрули Донецк вилоятининг Коминтерново қишлоғида ўққа тутилди. Миссия вакилининг таъкидлашича, ўқотар қуролдан ўт очилган, деб хабар беради Meduza.
Кузатувчилардан ҳеч ким жабрланмаган, уларнинг машинасига шикаст етмаган. Ким ва қаердан ўт очгани номаълум.
«Донецк Халқ Республикаси» вакили Эдуард Басурин ҳам Коминтерново ҳудудида ўт очилганини хабар берди. Унинг сўзларига кўра, бу вақтда у ЕХҲТ кузатувчилари билан бирга бўлган. Басурин украиналик ҳарбийлар ўқ узганини таъкидламоқда.
ЕХҲТ миссияси билан бирга бўлган ВГТРКнинг суратга олиш гуруҳи ўт очиш учун жавобгарликни «Правий сектор»га юклади.
Украина қўмондонлиги эса айирмачиларини провокацияда айблади.
Изоҳ (0)