Ўтган тунда Американинг Техас штатига ёпирилган кучли торнадо оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди. Ўнлаб одамлар жабрланди, деб хабар беради «ТАСС».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Техасда торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Даллас округидаги Гарленд шаҳри энг катта талофат кўрди. Шаҳар полицияси вакилининг таъкидлашича, 8 киши ҳалок бўлган ва 15 киши жароҳатланган. 600 га яқин бино зарар кўрган, улардан кўпчилиги бир оилага мўлжалланган уйлардир.
Коллин округида уч киши қурбон бўлган. Расмийлар қурбонлар сонини ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Олдинроқ Миссисипи, Теннесси, Арканзас ва Алабама штатларида торнадо ва тошқин туфайли 18 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)