Вилли лақабли ит 2009 йилда йўқолиб қолганидан сўнг, орадан олти йил ўтиб Лас-Вегасдаги (АҚШ) эгаларига қайтиб келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
11 ёшли шетленд овчаркаси (шелти) эгаларининг ҳикоя қилишича, Вилли ва унинг биродари Вейлон Невада тоғларидаги дам олиш чоғида қуён ортидан қувган, бироқ улардан бири ортига қайтмаган. Уни бир ҳафта давомида қидиришлар натижа бермаган.
Рождество байрамлари арафасида Элко округидаги қаровсиз итлар бошпанасидан Лас-Вегасдаги квартирага қўнғироқ бўлади — итнинг эгалари жонивордаги микрочип орқали аниқланади. Маълум бўлишича, Виллини 2009 йили маҳаллий шериф топган ва кейинчалик шу ерлик аёлга берган. Бир неча йилдан сўнг ит яна қочиб кетади ва бу гал бошпана ходимлари томонидан топилади.
Изоҳ (0)