Австралия шимоли-шарқида поезднинг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида 200 минг литр сульфат кислота ерга тўкилиб кетди. Бу ҳақда The Australian нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Ҳалокат Жулия Крик шаҳри яқинида 27 декабрь, якшанба куни маҳаллий вақт бўйича 10:20 да содир бўлди. Ҳалокат натижасида 26 та цистерна ағдарилиб кетди. Уларнинг барчасида сульфат кислота бор эди.
Поезднинг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида уч киши жабрланди. Улар жиддий бўлмаган шикастланишлар билан шифохонага етказилди.
Темир йўлнинг ҳалокат содир бўлган ҳудудидан юк ташиш тақиқланди. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Полиция ҳалокат ҳудудидан икки километр радиусгача бўлган масофада ўтиш мумкин бўлмаган ҳудуд, деб белгилади.
Изоҳ (0)