Буюк Британияда юз бераётган, «мисли кўрилмаган» дея таъриф берилган сув тошқинлари сабаб 27 декабрь, якшанба куни Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон фавқулодда йиғилиш ўтказди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Айни вақтда бутун Буюк Британия бўйлаб турли ҳудудларда тошқин содир бўлиши мумкинлиги ҳақида 250 дан ортиқ огоҳлантиришлар берилган. Улардан 24 таси ўта жиддий ҳисобланади.
Кэмерон ўз Twitter’ида «барча керакли чора-тадбирларни кўриш режасининг бир қисми сифатида катта миқдордаги ҳарбийлар жалб қилиниши»ни ёзди.
Айни вақтда Грэтер-Манчестер ва Лидс шаҳарларида юзлаб аҳоли эвакуация қилинди. Бир қанча аҳоли пункти жиддий сув тошқинлари сабаб электрсиз қолмоқда.
Изоҳ (0)