АҚШ президенти Барак Обама Янги йил ва Рождество байрамларида тинглашни ёқтирадиган треклари рўйхатини маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Президент рўйхатидан 14 та композиция жой олди, улардан кўпчилиги жаҳон хитларидир. Обаманинг плейлистидан Фрэнк Синатранинг The First Noel, Стив Уандернинг Someday At Christmas, Мэрайя Кэрининг All I Want For Christmas Is You, Лютер Вандросснинг Have Yourself A Merry Little Christmas, Ledisi’нинг Silent Night треки ва бошқа қўшиқлар жой олди.
Олдинроқ АҚШ президенти Барак Обама америкалик рэпер Кендрик Ламарнинг How Much a Dollar Cost қўшиғини 2015 йилдаги севимли қўшиғи деб атагани хабар берилганди. Якун топаётган йилдаги севимли китоби сифатида ёзувчи Лорен Гроффнинг Fates and Furies романи, ёқтирган фильми эса Мэтт Деймон иштирокидаги «Марслик» фильми эканлигини қайд этган.
Изоҳ (0)