Порошенко патриарх билан учрашиши лозим бўлган ибодатхона яқинида фаластинликлар исроилликларга ҳужум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Президент маъмуриятининг маълум қилишича, расмий тадбир бекор қилинмасдан, бошқа жойга кўчирилган.
Порошенко дастлаб Қуддус патриархи Теофил III билан учрашиши, сўнгра Исроилда даволанаётган украиналик волонтёр Зиневични кўриш учун бориши лозим эди.
Бироқ юз берган ҳодиса туфайли Порошенко биринчи Зиневич даволанаётган шифохонага борди. Патриарх билан учрашув ҳам бўлиб ўтиши лозим, бироқ бу хавфсизлик кучларининг рухсат беришига боғлиқ.
Қуддусдаги Худо ибодатхонаси яқинида эркак киши уч нафар исроиллик ҳарбийга пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳодиса президентнинг патриарх Феофил III билан учрашувидан ярим соат олдин содир бўлди.
Изоҳ (0)