Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал (СЮХТ) судьялари ва прокурорининг ваколатларини узайтириш ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватламади. Россия вакиллари буни ишларнинг кўриб чиқилиши яна чўзилганидан хафсаласи пир бўлгани билан изоҳлади, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳужжат бўйича овоз бериш чоғида Хавфсизлик кенгашига аъзо 14 мамлакат уни ёқлади, Россия делегацияси эса бетараф қолди. Резолюция Гаагадаги трибуналнинг 17 нафар судьяси ваколатларини уч ойдан 12 ойгача ёки «агар бундан эртароқ тугайдиган бўлса, уларга топширилган ишлар якунига етгунча» узайтиришни кўзда тутади. Серж Браммерс яна трибунал айбловчиси этиб тайинланди.
Трибунал раҳбариятига 2010 йилда қабул қилинган резолюция эслатилди: мазкур ҳужжатга кўра СЮХТ ўз ишини 2014 йил 31 декабрда тугатиши лозим эди. 2003- йилдаги қарорга кўра эса аслида трибунал бундан беш йил аввал ёпилиши керак бўлган.
Изоҳ (0)