Валиаҳд шаҳзода Алексей ва малика Мария Романованинг жасади қолдиқлари кўмиш учун Рус православ черковига топширилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
23 декабрь куни ҳукумат матбуот хизмати валиаҳ шаҳзода Алексей ва малика Мария Романованинг жасадини топшириш қарори қироллик оиласи жасадини текшириш ва уларни кўмиш билан шуғулланувчи идоралараро ишчи гуруҳи ва Рус православ черкови билан биргаликда қабул қилинганини хабар берди.
Жасадлар Рус православ черковига қироллик оиласи аъзоларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ жиноий ишнинг тергов жараёни якунлангунча топширилди.
Айни вақтда жиноий иш доирасида Император Александр III ва Николай II нинг жасадлари солиштирилмоқда. Тадқиқотларнинг дастлабки натижалари 2016 йилнинг январь ойида олиниши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)