«ЮКОС» собиқ раҳбари Михаил Ходорковский сиртдан ҳибсга олингани ва халқаро қидирувга берилгани учун ҳаёт тарзини ўзгартирмоқчи эмас, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» унинг матбуот котиби Кюлле Писпаненга таяниб.
«Унга умуман фарқи йўқ. Бу ҳаракатлар унинг кўчиб юришини чекламайди», — деди Писпанен.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Тергов қўмитаси тадбиркор Михаил Ходорковскийни Нефтеюганск мэри Владимир Петухов қотиллигини ташкиллаштиришда сиртдан айблаган эди.
22 декабрь куни эса Михаил Ходорковский ташкил қилган «Очиқ Россия» жамоатчилик-сиёсий ҳаракати ходимлари тинтув қилинди. Тинтувлар Михаил Ходорковский иши билан боғлиқлиги айтилган.
Изоҳ (0)