АҚШнинг Вашингтон штати қамоқхоналаридаги камида 3,2 минг нафар маҳбус муддатидан аввал озодликка чиққан. Бу ҳақда CNN манбаларига таяниб, «Интерфакс» маълум қилди.
Адашувга маҳбус белгиланган вақтдан аввал қамоқдан чиқарилиши мумкин бўлган ўзини намунали тутиш муддатларини ҳисоб-китоб қилишдаги хатолик сабаб бўлган. Маҳбуслар муддатидан ўртача 49 кун олдин озодликка чиққани айтилмоқда.
Штат расмийлари озод этилганларнинг барчасини яшаш манзилини аниқлаш ва қонун талаб этганидек жазони ўташга жўнатишга ҳаракат қилмоқда. Маҳбуслар ўталмай қолган муддатга қараб, ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилади ёки қамоқхонага қайтарилади.
Ҳисоб-китоблардаги хато бундан 13 йил аввал, штат олий суди намунали хулқ-атвор учун озод этиш қоидаларини қабул қилганда ўтиб кетгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)