Кремлдагилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг Россия ҳарбий-космик кучлари Сурияда зарбалар бериши натижасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақидаги баёнотини тасдиқловчи маълумотларга эга эмас, деб ёзади «Газета.ru» Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Шу муносабат билан у Кремлнинг Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилоти маърузасига берадиган жавоби йўқлигини таъкидлади.
Кремлдагилар ташкилотнинг маърузасини ўрганиб чиқадими, йўқми, қабилидаги саволга жавобан, Песков тегишли идоралар у билан танишиб чиқишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)