22 декабрь, сешанба куни Греция парламенти Фаластинни мустақил давлат деб тан олиш фойдасига овоз берди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
21 декабрь куни бош вазир Алексис Ципрас, мустақил Фаластин давлатини 1967 йилдаги чегаралари доирасида ташкил этиш йўли билан, Фаластин муаммосини адолатли ва яшовчан ечимининг тарафдори эканлигини маълум қилган.
Парламентнинг қарори тавсиявий характерга эга бўлсада, у Фаластин давлатини Греция томонидан тан олиниши йўлидаги илк жиддий қадам бўлди.
Изоҳ (0)