Ўрамида миллий валюта — тенге тасвирланган конфетлар савдода пайдо бўлгани қозоғистонликлар таажжубига сабаб бўлди. Бундай ширинликларни ишлаб чиқариш ғояси олмаоталик Касен Оспановга тегишли, дея хабар беради «Nur.kz».
Қозоғистонлик Чингиз Лепсибаев Facebook саҳифаларида ўз норозилигини шундай ифодалаган: «Любава» конфетларини олмаоталик бир тадбиркор шунга ўхшаш доллар ва евро ўрамлари қаторида Россия Федерациясида ишлаб чиқармоқда. Савол туғилади: тенгенинг бунга нима алоқаси бор, нега энди Россияда ишлаб чиқарилади, буни ким назорат қилади, нега энди судлашиш ўрнига буни ижобий ҳолат сифатида қабул қиляпмиз?»
Изоҳ (0)