Истамбулнинг Ғози Усмон пошшо тумани ҳудудида ўтказилган рейд чоғида Курдистон ишчи партиясининг икки нафар жангариси ўлдирилди, тўрт нафар полициячи жароҳатланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рейд давомида ҳуқуқ-тартибот ходимлари олдинроқ Истамбулда полиция автомобилига ҳужум уюштирган жангариларни қўлга олмоқчи бўлган. Ўртада юз берган отишма ярим соат давом этган ва икки нафар жангари ўлдирилган. Яраланган полициячиларнинг ҳолати оғир эмаслиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)