АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг якка-ю ягона қизи 35 ёшли Челси ёзда фарзандли бўлишини эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
2010 йилда у хедж-фонд бошқарувчиси Марк Мезвинскига турмушга чиққан эди, унинг ота-онаси АҚШ Конгресси собиқ аъзоларидир.
2014 йилда Челси ва Марк қиз фарзанд кўриб, унга Шарлотта деб исм қўйган эди. «Келаси ёзда Шарлотта опа бўлади», — деб ёзди улар Facebook’ка жойланган баёнотида.
Яқинда NBC телеканалига берган интервьюсида Челси онаси — Ҳиллари Клинтон — невараси билан бирга ўйнаши, унга қўшиқлар куйлаб бериши ва унинг юриб кетишига кўмаклашгани ҳақида гапириб берганди.
Изоҳ (0)