Мисрнинг футбол бўйича амалдаги чемпиони бўлмиш «Замалек» клуби мамлакат биринчилигини тарк этиши ҳақида эълон қилиб, бу қарорни «ҳакамлар адолатсизлиги» билан изоҳлади, дея хабар беради «ТАСС».
20 декабрь, якшанба куни «Замалек» пенальтидан иккита тўп ўтказиб юбориб, «Ал-Гейш» клубидан мағлубиятга учради (2:3). Ўйин арафасида жамоа ҳакам Маҳмуд ал-Баннани алмаштириш тўғрисида сўров жўнатган, бироқ бунга рад жавобини олганди.
Миср лигаси қоидаларига кўра, агар клуб ўз қарорини ўзгартирмаса, тўртинчи миллий дивизионга туширилиши мумкин. «Замалек» айни пайтда мамлакат биринчилигида 13 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)