Ўзбекистон миллий параолимпия ассоциацияси 2016 йилги Параолимпия ўйинларига яна икки лицензияни қўлга киритди: халқаро параолимпия қўмитаси томонидан енгил атлетика ва сузиш бўйича лицензиялар ажратилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ассоциация матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунга келиб Ўзбекистон вакилларида спортнинг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг каби турлари бўйича жами 24 та лицензия мавжуд.
Изоҳ (0)