ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер ва УЕФА президенти Мишель Платини 8 йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилди. Германиялик мутахассис Ханс-Йоахим Эккерт бошчилигидаги ФИФА Ахлоқ қўмитаси шундай қарор чиқарди, деб хабар беради «Stadion.uz».
ФИФА 2009 йилда Мишель Платини ҳисоб рақамига 2 миллион Швейцария франки миқдорида пул ўтказиб берган. Мутасаддилар бу пулни Платини 9 йил давомида ФИФАда маслаҳатчилик лавозимида ишлагани учун оғзаки келишув асосида ўтказилганини таъкидлаб келаётган эди. Айнан мана шу ноқонуний ўтказма уларга нисбатан иш очилишига, охир-оқибат эса 8 йилга футболдан четлаштирилишига олиб келди.
Шунингдек, Блаттерга 50 минг, Платинига 80 минг Швейцария франки миқдорида жарима солинди.
Изоҳ (0)