Терактлар натижасида ота-онасидан айрилган 3 ёшли гўдак — Мустафо Ҳайдар 20 декабрь куни «Сантяго Бернабеу» стадионида ўтган «Реал» ва «Райо Вальекано» ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатишга эришди, дея хабар бермоқда «Stadion.uz». Бундан ташқари болакай «Реал» кийиниш хонасига ташриф буюрди ва жамоа футболчилари билан учрашди.
Мадридлик футболчилар болакайнинг қувончига қувонч қўшган ҳолда унга ўз имзолари туширилган «Реал Мадрид» футболкаларини совға қилди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Мустафо Ҳайдар «Қироллик клуби» томонидан эҳтиром қилинган ва ўксик кўнгли бироз бўлса-да, кўтарилган эди.
Изоҳ (0)