Клублар ўртасидаги ЖЧда «Барселона»нинг бир йўла беш нафар футболчиси рекорд ўрнатди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Лионель Месси, Дани Алвес, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста ва Херард Пике ушбу мусобақа тарихида уч марта зафар қучган футболчилар сифатида тарих саҳифаларидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни клублар ўртасидаги ЖЧ финалида «Ривер Плейт» устидан ғалаба қозониб, ушбу мусобақанинг уч карра ғолибига айланди.
Изоҳ (0)