«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Луи Ван Галл ўрнига «Челси»нинг собиқ устози Жозе Моуриньони таклиф этиш ниятида. Бу ҳақда The Sun манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«МЮ» раҳбарияти бунга клуб эгалари — Глейзерлар оиласи ижозат беришини кутмоқда. Айнан уларнинг қароридан сўнг «қизил иблислар» бош мураббийи ўзгариши керак.
Клуб расмийлари Англия премьер-лигасининг 17-турида жамоа «Норвич»дан мағлубиятга учраганидан сўнг (1:2) голландиялик мутахассисдан ҳафсаласи пир бўлганди.
Изоҳ (0)