Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳридаги туманлардан бирига экстремистлар томонидан ракета ёғдирилди, натижада тўққиз нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» Сурия давлат телевидениесига таяниб.
Яна камида 15 ўқувчи қиз жароҳат олган. Маълумотларга кўра, ракеталарни шаҳар яқинига жойлашиб олган террорчилик гуруҳларидан бири отган.
Изоҳ (0)