Европа Иттифоқи Кенгашининг Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар муддатини 2016 йил 31 декабригача узайтириш қарори кучга кирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
ЕИ расмий журналида чоп этилган ҳужжат матнида айтилишича, санкциялар режимини навбатдаги қайта баҳолаш ушбу санагача амалга оширилади, бунда Минск келишувларининг қай даражада бажарилгани ҳисобга олинади.
«2015 йил 18 мартда Европа Кенгаши санкциялар муддати бевосита Минск келишувлари тўлиқ бажарилиши билан боғлиқ бўлиши ҳақида қарор қабул қилган эди», — дейилади ҳужжатда.
«Минск келишувлари 2016 йил 31 январгача тўлиқ амалга оширилмаслиги туфайли, санкцияларнинг амал қилиш муддати узайтирилди, Кенгаш эса келишувнинг амалга оширилиш жараёнини кузатишда давом этади. Ушбу қарор чоп этилган вақтидан бошлаб кучга киради», — дея аниқлик киритилади унда.
Изоҳ (0)