Швециядаги энг гавжум кўчалардан бирида ҳалокат содир бўлиши натижасида мингга яқин товуқ ҳар тарафга қочиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Вернамо шаҳридан жанубдаги катта йўлда паррандаларни ортиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Ҳодиса шведлар Рождество таътилини ўтказиш учун уйга қайтаётган энг гавжум кунлардан бирида содир бўлди.
Маҳаллий полиция вакили айтишича, баъзи товуқлар юк машинасидаги қафас ичида қолган бўлса, бошқаларини йўлдан ва унинг атрофларидан тутиб олишган.
Юк машинаси ҳайдовчиси жиддий шикаст олди ва касалхонага етказилди. Воқеа натижасида йўлда кўплаб километрга чўзилган тирбандлик юзага келди.
Изоҳ (0)