Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида жойлашган Шэньчжэнь шаҳрида ер кўчиши оқибатида бир неча уйлар вайрон бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 декабрь, якшанба куни тонгда юз берган. Одамларни қидириш ва қутқариш учун ҳодиса жойига 37 та ўт ўчириш машинаси юборилган.
Қурбонлар сони ҳақида ҳозирча ахборот йўқ. Хитой давлат телевидениеси бир киши қутқарилгани ҳақида маълумот берди. Аксарият аҳоли ҳодиса арафасида хавфсиз жойга кўчирилган эди.
Associated Press маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 17 уй, хусусан, ишчилар учун мўлжалланган икки ётоқхона вайрон бўлган. Вайроналар остида тўрт киши олиб чиқилган.
Изоҳ (0)