Американинг BGC Partners брокерлик компанияси Туркиянинг Россия санкциялари натижасидаги йўқотишларини 12 миллиард долларга баҳолади. Туркия ҳукумати эса турк иқтисодиётидаги йўқотишлар 9 миллиард доллар атрофида бўлади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Брокерларнинг фикрига кўра, Туркия россиялик сайёҳлар оқимининг қисқариши оқибатида уч миллиард доллар, Туркия маҳсулотларига эълон қилинган эмбарго туфайли яна уч миллиард долларни йўқотади. Бундан ташқари, олти миллиард доллар йўқотиш савдонинг бошқа соҳаларига тўғри келади.
Financial Times’нинг маълум қилишича, Туркия саноати Россия санкциялари қўллангунга қадар ҳам муаммоларни бошдан кечираётган эди. 2015 йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида россиялик сайёҳлар сони 2014 йилнинг шу даври билан таққослаганда 19 фоизга қисқарган. Бу Россия иқтисодиётидаги инқироз билан боғлиқ эди.
Изоҳ (0)