Шимолий Кореянинг «Моранбон» аёллар ансамблининг Пекинга гастроль сафари концерт бошланишидан бир неча соат аввал бекор қилинди. Бунга Хитой раиси Си Цзиньпин гуруҳнинг чиқиши чоғида Шимолий Корея ракетасининг отилиши акс этган кадрлар намойиш этиладиган бўлса, залда ўтирмаслигини айтгани сабаб бўлди. Бу ҳақда юқори мансабли ҳукумат амалдорига таяниб, Жанубий Кореянинг «Чосон Ильбо» газетаси хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Ансамбль Хитойда биринчи марта концерт бериш учун 10 декабрь куни етиб келган эди. Репетицияда шу нарса маълум бўлдики, концерт чоғида саҳнадаги экранда Шимолий Корея ракетаси учирилиши акс этади. Хитой томони ушбу кадрларни олиб ташлашни сўради, бироқ уларга рад жавобини беришди.
КХДР билан муносабатлар илиқлашаётгани белгиси сифатида концертни томоша қилишга келмоқчи бўлган Си Цзиньпин рад жавобидан сўнг унда қатнаша олмаслигини билдирди. Норозилик сифатида гастроль бекор қилинди ва ансамбль КХДРга қайтиб кетди.
Шимолий Корея ОАВлари ушбу ҳодиса ҳақида ҳозирча ҳеч нарса ёзгани йўқ.
Изоҳ (0)