«СТС Медиа» акциядорлари 17 декабрь, пайшанба куни кўпчилик овози билан ушбу холдингнинг Россия бизнесининг 75 фоизини бошқа Россия медиакомпанияси — Алишер Усмонов ва Иван Тавриннинг «ЮТВ» холдингига сотишни маъқуллади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
62,7 фоиз акцияларнинг эгалари сотувни ёқлаб овоз берган бўлса, 0,2 фоиз акция эгалари қарши чиқди.
«ЮТВ» билан шартнома 21 декабрь куни имзоланиши керак. Усмонов ва Таврин «СТС Медиа»нинг 75 фоизи учун 200 миллион доллар тўлашга рози бўлди, бутун компания ҳозирда NASDAQ биржасида 286 миллион доллар туради.
Асосий эгалари Алишер Усмонов ва Иван Таврин бўлган «ЮТВ» холдинги «СТС Медиа» операцион бизнесининг 75 фоизини 200 миллион долларга сотиб олиш ҳақида келишиб олгани сентябрь ойидаёқ хабар берилган эди.
Изоҳ (0)