Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвилини судга берди. Бу ҳақда у «Право на власть» ток-шоуси эфирида маълум қилган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Мен жаноб Саакашвилини судга бердим. Кимнидир ўғри дегандан кейин бу сўзлар учун жавоб бериш керак», — дея таъкидлаган Аваков. Саакашвили уни судга берган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан Аваков бундан бехабарлиги, бош вазир Арсений Яценюк ҳам судга мурожаат этиш ниятида эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Миллий ислоҳот кенгаши йиғилиши давомида юзага келган можарода Михаил Саакашвилининг юзига сув сепиб юборганди. Саакашвили кейинчалик «ўзини ахлоқ доирасида ва маданият билан тутишни билмайдиган ҳукумат учун» Украина халқидан узр сўради.
Изоҳ (0)