БМТ бош ассамблеяси раиси Могенс Люккетофт ва Хавфсизлик кенгаши раиси Саманта Пауэр 15 декабрь, сешанба куни халқаро ташкилотга аъзо 193 та мамлакатга БМТ бош котиблигига номзодларни илгари суриш таклифи билдирилган мактубларни йўллади. Бундай мактуб биринчи бор жўнатилиши, унинг матни юзасидан музокаралар бир неча ҳафта давом этди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз етакчилик сифатлари ва раҳбарлик қобилияти, халқаро муносабатларда бой тажриба, дипломатик, коммуникацион ва тил бобида малакага эга номзодларни илгари суришга чақирамиз», — дейилади БМТ штаб-квартирасида тарқатилган мазкур ҳужжатда.
Гендер тенглигига риоя этган ҳолда аёллар номзодини бериш имкониятини кўриб чиқиш, «минтақавий хилма-хилликка» эътибор қаратиш (шу пайтга қадар шарқий Европа мамлакатлари вакиллари орасидан бош котиб сайланмаган) мақсадга мувофиқ эканлигига алоҳида урғу берилган.
2007 йил 1 январдан бери БМТ бош котиби лавозимини эгаллаб келаётган Пан Ги Муннинг ваколати 2016 йил 31 декабрда якунига етади. Ўрнатилган қоидага мувофиқ, у учинчи муддатга ўз номзодини қўя олмайди.
Изоҳ (0)