Париж марказидан 15 дақиқалик масофада жойлашган шоҳона Chateau Louis XIV ҳовли-жойи 275 миллион евро (301 миллион доллар)га сотилди, дея хабар бермоқда «РБК». Харидор номаълум бўлиб қолишни истади, у асли Яқин Шарқдан эканлиги маълум, холос.
Олди-сотди суммаси жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд ўрнатди.
Chateau Louis XIV Версаль ва Марли-ле-руа оралиғида жойлашган бўлиб, бу ерда қачонлардир Людовик XIV нинг қароргоҳларидан бири қад ростлаган эди.
У ўзининг 23 гектарлик боғи майдони ўртасида қурилган. Уйнинг ички майдони бир неча минг квадрат метрни ташкил этади. Ҳовли-жойда вино сақланадиган ертўла, кинотеатр, бассейн, от миниш учун мўлжалланган майдон, боғ лабиринти, олтин суви югуртирилган ҳайкалли фаввора бор.
Изоҳ (0)