Россия аҳолисининг ахборот манбаси сифатида телевидениега ишончи даражаси олти йил ичида деярли икки баробар камайди, дея хабар бермоқда Meduza «Левада» маркази ўтказган сўров натижаларига таяниб.
2009 йилда телевидение орқали бериладиган янгиликларга сўралганларнинг 79 фоизи ишонган бўлса, 2015 йилдаги кўрсаткич атиги 41 фоизга тенг бўлди.
Шу билан бирга, ТВ 85 фоиз россияликлар учун мамлакат ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида ахборот олишнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. Сўров иштирокчиларининг 24 фоизи дўст, қариндош ва қўшниларини янгиликлар манбаи деб ҳисобласа, 21 фоизи интернет-нашрларга таянади. Ижтимоий тармоқлар, газеталар ва радиони хабарлар манбаи деб ҳисоблайдиганлар 13 фоиз (ҳар бири)ни ташкил этди.
Изоҳ (0)