Германия ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича халқаро коалициянинг ҳарбий операцияларига кўмаклаша бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» ГФР қуролли кучлари вакилига таяниб.
16 декабрга ўтар кечаси A310 ёқилғи қуювчи самолёти илк парвозни амалга оширган. У ҳавода беш соатга яқин вақт давомида бўлиб турган.
Нашр эслатишича, декабрь бошида Германия парламенти бундесвернинг Сурия ва Ироқдаги аксилтеррорчилик операциясида иштирок этиши учун мандат тақдим этган эди. Унда қатнашиши мумкин бўлган ҳарбийларнинг максимал сони 1,2 минг нафарга тенг. Германия операцияси муддати бир йил билан чекланган, бироқ узайтирилиши мумкин. Унда ёқилғи қуювчи самолётлар билан бирга, Tornado разведкачи самолётлари ва ҳарбий кема иштирок этади.
Изоҳ (0)