Туркия пойтахти Анқарада Hurriyet Daily мухолифат газетаси офиси қуролли кишилар томонидан ўққа тутилди, дея хабар бермоқда «РБК» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Газета идораси жойлашган бинога 5—6 марта ўқ узилган, натижада унинг ойналари чилпарчин бўлган. Шундан сўнг полиция бино яқинида хавфсизлик чораларини ишга туширган.
Баъзи маълумотларга кўра, ўқлар бино ёнидан автомобилда ўтиб бораётган эркаклар томонидан узилган.
Нашр таъкидлашича, Hurriyet биринчи марта ҳужумга учраётгани йўқ. Сентябрь бошида ҳам бир неча марта ҳужум уюштирилган, унда 100 га яқин киши иштирок этган эди. Шундан кейин жиноят иши қўзғатилган ва тергов доирасида 25 киши қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)