Ироқ пойтахти Бағдоддаги марказий Таҳрир майдонида мамлакатга Туркия қўшинлари киритилганига қарши кўп минг кишилик намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Майдонга камида 4 минг киши, жумладан, шиа ҳарбийлари йиғилгани, намойиш қатнашчиларидан айримлари Туркия байроқларини ёқиб юборгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқнинг Туркия мамлакатга ҳарбийларни киритгани устидан БМТга шикоят қилганини «ноинсофлик» деб атагани тўғрисида хабар бергандик.
Изоҳ (0)