Кредиторларнинг Париж клуби Кубанинг 4 миллиард доллар қарзидан воз кечди. Бу ҳақда Франция молия вазири Мишель Сапен маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Куба қарзини ҳисобдан чиқариш ҳақида келишувга эришилгани 1980 йилдан бери тўпланган фоизлар масаласини ҳал этишга имкон беради», — дея таъкидлаган Сапен.
Мазкур келишув қолган 2,6 миллиард доллар қарз Куба томонидан 18 йил давомида тўланишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)