АҚШ қуролли кучлари томонидан шу йил октябрида Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти госпитали ўққа тутилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлган. Гуманитар ташкилот ўз сайтида шундай янгиланган рақамларни келтирган, дея хабар беради «ТАСС».
Охирги маълумотларга кўра, батафсил текширувлардан сўнг ҳалок бўлганлар орасида касалхонанинг 14 нафар ходими, 24 нафар бемор ва хасталарга қараётган уларнинг тўрт нафар яқини бўлгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ касалхонага уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 30 кишини ташкил этгани ҳақида хабар бергандик.