Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Кая лақабли ити ханука шамларини ёқиш маросимида икки нафар олий мартабали меҳмонни тишлаб олди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Ит Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосарининг турмуш ўртоғини ва Нетаньяху бошчилик қиладиган «Ликуд» партиясининг депутатини тишлади.
Ветеринар ҳодисани жиддий эмас дея баҳолади.
Хабар қилинишича, Нетаньяхунинг ўғли ушбу кучукни ташлаб кетилган итлар бошпанасидан 2015 йилда олган. Кейинчалик, бош вазир унинг расмини ўзининг тwиттердаги саҳифасига жойлаб, итларни севувчиларга уларни бошпанадан олишга тарғиб қилди.
«Сиз пушаймон бўлмайсиз», ― дейди у.
Таъкидланишича, АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам Исроилга ташриф буюрганда мазкур итни қўлига олган, лекин, алоҳида қайд этилишича, кучук уни тишламаган.
Изоҳ (0)