Саудия Арабистони Сурия президенти Башар Асад ҳукуматдан четлатилишига эришишга ҳаракат қилишда давом этади. Бу ҳақда Ар-Риёддаги матбуот анжуманида қироллик ташқи ишлар вазири Адел ал Жубайр айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ё Сурияда музокаралар йўли билан сиёсий тартибга солишга эришилади ва Асад ўз лавозимини тарк этади, ё низолар давом этади ва бу мақсадга ҳарбий йўл билан эришилади», — дея таъкидлади Саудия ташқи ишлар вазири. Шу билан бирга, у қироллик «қуролли мухолифатни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларига содиқ»лигини қайд этди.
Саудия вазири Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг 36-саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида сўзга чиқди.
Изоҳ (0)