Грузия мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудига Россия ҳарбий вертолётлари бостириб кирганини маълум қилди, деб ёзади «РБК». Тбилиси хабарига кўра, вертолёт Грузия осмонида бир неча дақиқа давомида турган.
«Россия вертолёти оккупация (истило) чизиғини кесиб ўтди ва бир неча дақиқадан сўнг ортига қайтиб кетди», — дейилади Грузия мудофаа вазирлиги хабарида. Грузия ҳукумати истило қилинган ҳудудлар деб Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларини айтади.
Грузия мудофаа муассасаси баёнотида ҳодиса айнан қаерда содир бўлганига аниқлик киритилмаган. Воқеа ҳақида Ҳодисалар олдини олиш ва уларга қарши чора кўриш бўйича Грузия комиссиясига хабар берилди.
Изоҳ (0)