A321 ҳалокати қурбонлари яқинлари Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин устидан судга арз қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қурбонлар оилалари вакили Игорь Труновнинг маълум қилишича, қўмита уларни жабрдийда сифатида тан олмаган ва сўровларга жавоб қайтармаган. «Бугунги кунга келиб мазкур иш юзасидан нима бўлаётгани, қайси моддалар бўйича текширув олиб борилаётгани, умуман, терговчилар Мисрдан қайтган ёки йўқлигини ҳеч ким билмайди. Иш билан Тергов қўмитаси шуғулланмоқда, бу ташкилот қандайдир баёнотлар бериши керак, лекин акс-садо йўқ», — дея таъкидлаган адвокат.
Шикоят Москванинг Басманний судига берилган. Ҳужжатда «Ингосстрах» компанияси фаолиятидан ҳам норозилик билдирилган. Адвокатнинг айтишича, ушбу компания суғурта тўловларини бериш чоғида қурбонларнинг яқинларини барчасидан мамнун эканликлари, шикоятлари йўқлигини билдиришга мажбур этиб, судга тўлов суммасини кўпайтириш юзасидан мурожаат этишга имкон қолдирмаган.
Изоҳ (0)